8 та давлат ташкилотига юридик хизмат кўрсатиш тартиби ўзгаради

Фото: Fotolia
Президентнинг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган.
Адлия вазирлигининг 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими;
- аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
- давлат солиқ инспекцияси;
- қишлоқ хўжалиги бўлими;
- туризм ва спорт бўлими;
- давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
- давлат кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда:
2022 йил 1 августга қадар кўрсатилган давлат органларига шартнома асосида “E-huquqshunos” электрон тизимини улаш ва хизмат кўрсатиш;
босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларни “E-huquqshunos” электрон тизимига бепул асосда улаш ва хизмат кўрсатиш;
“E-huquqshunos” электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўради.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда пулли автотураргоҳлар учун максимал тариф маълум қилинди
Иқтисодиёт | 04:32
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
Мавзуга оид

08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради

09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди

08:32 / 28.03.2022
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш масаласини адлия органи билан келишиш тартиби ўзгаради

07:51 / 26.03.2022