Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Украинадан 4300 дан ортиқ фуқарони эвакуация қилди
2022 йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етмаган шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.
Қайд этилишича, 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.
Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
“Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026