Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жиноий жазо кучайтирилади
Банк пластик карталаридан пул ўғирлаганлик ҳолатларини Жиноят кодексининг 168- ва 169-моддаларида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш таклиф қилинмоқда.

Фото: Getty Images
Қонунчилик палатасининг мажлисида “Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Мажлисда маълум қилинишича, банк пластик карточкалари ва банк ҳисобварақларидан пул маблағларининг ўғирлик йўли билан талон-торож қилингани ҳақида фуқаролардан ички ишлар органларига 2020 йилда шу мазмунда 965та, 2021 йилда 1601та мурожаат келиб тушган.
Муҳокама қилинган қонун лойиҳасида Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми “в” банди (компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш)ни 3-қисмга “г” банд (ахборот технологияларидан ёки электрон тўлов воситаси ёхуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш) сифатида кўчириш таклиф этилмоқда.
Бунинг натижасида банк пластик карталаридан фирибгарлик йўли билан маблағ талон-торож қилганлик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, бугунги кунда банк пластик карточкаларидан оз миқдордаги пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатларининг такрорий равишда содир этилишига чек қўйиш, ушбу жиноятларни амалдаги тартибга кўра, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан малакалашни истисно этиб, бундай қилмишлар учун оғирроқ жазо белгилаш мақсадида қонун лойиҳасида яна бир ўзгартириш назарда тутилмоқда.
Унга кўра, Жиноят кодексининг 169-модда 3-қисми “б” банди (компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўғрилик содир этиш)ни “ахборот тизимига рухсатсиз кириб ёки электрон тўлов воситаси ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб ўғрилик содир этиш тарзида ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди
Жаҳон | 17:45
-
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади
Жаҳон | 17:12
-
"Навоийуран" корхонасида ESG тамойиллари асосида янги стандартлар жорий этилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди

19:12 / 30.01.2025