Ўзбекистон | 11:50 / 10.03.2022
3723
1 дақиқада ўқилади

Молдовада бўлган 94 нафар ўзбекистонлик Руминиядан эвакуация қилинади

Молдовада бўлиб турган 94 нафар ўзбекистонлик Бухарест аэропортидан эвакуация қилинади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 9 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етмаган шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 282 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

“Молдова ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид