Ўзбекистон | 07:17 / 11.03.2022
2753
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Урганчдан Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади 

Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways АЖ Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Урганч – Санкт-Петербург – Урганч йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 2022 йилнинг 16 ва 23 март кунлари, Урганч – Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича эса 17, 20 ва 23 март кунлари амалга оширилади.

Бундан аввал Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид