Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 2,3 млрд сўмлик товарларни олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
“МАN” русумли юк машинасида умумий қиймати 2 млрд 306 млн сўмлик 13 521 дона идиш ва 2040 дона сув насоси борлиги аниқланган.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 2 млрд 306 млн сўмлик 13 521 дона идиш ва 2040 дона сув насоси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026