Қозоғистон томони январь ойидаги блэкаут сабаби бўйича маълумот берди
Жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида электр энергиясининг оммавий равишда узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича комиссия шундай хулосага келди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон энергия тармоқларини бошқариш компанияси (KEGOC).

Фото: Sputnik / Илья Наймушин
Марказий Осиё, хусусан Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон энергия тизимлари операторлари вакилларидан иборат «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг махсус комиссияси 2022 йил 25 январда содир бўлган аварияни текширишни якунлади.
Комиссия аварияга Ўзбекистон электр таъминотида юз берган узилиш сабаб бўлганини аниқлади – «шу куни соат 10:59 да Сирдарё ИЭС ва 500 кВ «Тошкент» нимстанциясини (Ўзбекистон) боғловчи юқори вольтли ҳаво электр узатиш линиясининг 500 кВ электр тармоғи чизиқли ажраткичида қисқа туташув содир бўлган».
Кейинчалик 1- ва 2- 500 кВ шина тизимлари дифференциал ҳимоясининг ҳаддан ташқари кўп ишлаши Сирдарё ИЭСда ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада қисқаришига, станцияга туташ электр тармоғида бир неча марта узилишларга ва шимолда 2100 МВт қувватга кўтарилишига олиб келгани айтилади.
Қайд этилишича, «KEGOC» АЖ электр тармоқлари ва Қозоғистон жанубидаги электр станцияларининг авария автоматлари тизимдаги авария ҳолатида энергия тизимини ажратиш талабларини инобатга олган ҳолда нормал режимда ишлаган. Бунинг оқибатида Қозоғистон жанубий зонасидаги истеъмолчиларнинг тўлиқ ўчирилиши олди олинган, мамлакат жанубидаги истеъмолчиларнинг қарийб 60 фоизи электр энергияси билан таъминланган.
Ўз навбатида, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Бекмуҳаммедовнинг Kun.uz'га маълум қилишича Ўзбекистон томонининг ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинганича йўқ.
«Бу Қозоғистон томонининг позицияси ҳисобланади», деди у.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова бу бўйича ҳозирча маълумот берилмаслигини билдирди.
Жорий йилнинг 28 январ куни Қозоғистон блэкаут Сирдарё ИЭС туфайли рўй берганини билдирганди, Ўзбекистон эса ўрганиш натижаларини кутишга чақирганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш жараёни бошланди
Жаҳон | 17:54
-
Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб Гиннес рекордлар китобига кирди
Жаҳон | 17:43
-
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди
Жаҳон | 17:07
-
Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон | 16:42
Мавзуга оид

14:03
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади

00:15
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

10:52 / 05.06.2025