15:45 / 17.03.2022
11849

Литва парламенти БМТни Украина осмонини ёпишга чақирди

Аввалроқ Украина Ғарбни мамлакатни парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд деб эълон қилишга чақирган, НАТО буни рад этганди.

Фото: Reuters

Литва парламенти (Сейм) БМТни Украинани парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд деб эълон қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Резолюцияда айтилишича, Литва Сейми «демократик мамлакатлар парламентларини Украинадаги фуқаролар Россия Федерацияси назорати остидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудини хавфсиз тарзда тарк этиши ҳамда гуманитар ёрдам етказувчи конвойлар хавфсизлиги таъминланиши учун ушбу ҳудуд ҳаво сарҳадларини парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд деб эълон қилиш устида иш олиб боришга чақиради».

«Ҳеч ким ҳужум қилиш ёки уруш эълон қилишни таклиф этмаяпти. Таклиф тинч аҳоли хавфсизлиги ва ҳаётини таъминлашга қаратилган», - деди Сейм вице-спикери Паулюс Саударгас.

Эслатиб ўтамиз, Украина Ғарбни мамлакатни парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд деб эълон қилишга чақирмоқда. Ғарб бу Россия ва НАТО ўртасида уруш бошланишига олиб келишини айтмоқда.

Top