Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абрамовичнинг яхтаси Туркия соҳилларидан қўним топди
Яхта Туркия соҳилларида бир ҳафта туради ва ёнилғи захирасини тўлдиради.
Фото: AA
Россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли Eclipse яхтаси Туркия жануби-ғарбидаги Мармарис курорт ҳудуди портига кирди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.
Узунлиги 164 ва эни 22 метр бўлган олти қаватли яхта маҳаллий аҳоли ва туристлар эътиборини тортди.
2010 йилда яхта 340 миллион еврога баҳоланган. Яхтада концерт зали, учта ошхона, кинотеатр, иккита бассейн, рақс майдончаси, вертолёт қўниши учун иккита майдонча, 2 вертолёт, 4 катер, 20 скутер бор.
Хабарда айтилишича, яхта Туркия соҳилларида бир ҳафта туради ва ёнилғи захирасини тўлдиради.
Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Роман Абрамовични санкцияга тушганлар рўйхатига киритганди.
Мавзуга оид
21:21 / 16.03.2026
«Челси» Абрамович давридаги қоидабузарликлар учун 10 млн фунт жаримага тортилди
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
15:15 / 31.10.2025
Абрамович Германиядаги Сўл партияни судга бериши мумкин
22:15 / 03.06.2025