15:06 / 22.03.2022
10182

Хорижда Россиянинг 80га яқин самолёти хатловга олингани маълум қилинди

Аввалроқ Бермуд ороллари авиация ҳокимияти Россиянинг шу давлатда рўйхатга олинган 700 дан ортиқ самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатиб қўйганди.

Фото: Getty Images

Россиянинг 1367та самолётидан 78таси хорижда хатловга олинди. Бу ҳақда Россия транспорт вазири Виталий Савельев маълум қилди.

Шунингдек, Савельев Россия ҳукумати ғарблик лизингга берувчилар билан вазиятни ҳал қилиш йўлларини изламоқда, аммо улар ҳозирча самолётларни бериш ниятида эмас.

Унинг маълумот беришича, 22 мамлакатнинг 30дан ортиқ авиакомпаниялари Россияга парвозларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Бермуд ороллари авиация ҳокимияти Россия Федерациясининг шу давлатда рўйхатга олинган 700 дан ортиқ самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатганди.

Ушбу қарордан сўнг Россия президенти Владимир Путин лизинг асосидаги хориж самолётларини Россия авиакомпаниялари тасарруфига ўтказишга рухсат берди.

Виталий Савельевнинг сўзларига кўра, Россия 700га яқин самолётни ўз реестрига ўтказган.

Top