Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага бир миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини билдирди
Украина ва унга қўшни мамлакатларга “демократия ва инсон ҳуқуқларини молиявий қўллаб-қувватлов” сифатида қўшимча 320 миллион доллар ажратилади.
Фото: Anadolu Agency
АҚШ Украинадаги вазият сабабли гуманитар ёрдам сифатида 1 миллиард доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
"Бугун АҚШ Россия уруши таъсирида қолган Украина ва бунинг дунё бўйича оғир оқибатлари учун гуманитар ёрдам сифатида 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга тайёрлигини маълум қилади", - дейилади Оқ уй баёнотида.
Шунингдек, АҚШ Украина ва унга қўшни мамлакатларга “демократия ва инсон ҳуқуқларини молиявий қўллаб-қувватлов” сифатида қўшимча 320 миллион доллар ажратади.
Таъкидланишича, АҚШ 2021 йилдан буён Европа ва Евросиё минтақасига иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳалари учун 1,1 миллиард доллардан ортиқ маблағ тақдим этган.
Мавзуга оид
09:49
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026