16:50 / 26.03.2022
16437

АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар киритишга чақирди

Пхенян узоқ масофага мўлжалланган ракета синовини ўтказган. «Хвасон-17» ракетаси 6200 метр баландликда минг километрдан ортиқроқ масофани босиб ўтган ва Япон денгизига тушган.

Фото: REUTERS / KCNA

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказгани учун Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Вашингтоннинг ушбу таклифини Франция ва Буюк Британия қўллаб-қувватлади, Россия ва Хитой қарши чиқди, деб хабар берди “Евроньюс”.

Пхенян 24 март куни узоқ масофага мўлжалланган ракета синовини ўтказганини тасдиқлаганди. «Хвасон-17» ракетаси 6200 метр баландликда минг километрдан ортиқроқ масофани босиб ўтган ва Япон денгизига тушган.

Токио янги ракетани «таҳдид» деб атади. Япония мудофаа вазири Нобуо Кисининг сўзларига кўра, снаряд 15 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши мумкин, бу эса ракета АҚШнинг ҳар қандай нуқтасига етиб боришини билдиради. 

Top