Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари коалицияси ҳусийларга қарши ҳарбий операция бошлади
Операция "глобал энергия манбаларини ҳимоя қилиш ва етказиб бериш занжирини таъминлашга" қаратилган.
Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг Саудия Арабистонига ҳужумидан сўнг Ар-Риёд бошчилигидаги араб мамлакатлари коалицияси ҳусийларга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
"Ҳарбий операция мақсадга эришилмагунига қадар давом этади", - дейилади коалиция баёнотида.
Қайд этилишича, операция "глобал энергия манбаларини ҳимоя қилиш ва етказиб бериш занжирини таъминлашга" қаратилган.
Коалиция фуқароларни Ямандаги нефт объектлари ёки Худайда порт шаҳридаги объектларга яқинлашмасликка чақирган.
25 март куни ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир нечта объектларга ҳужум қилди. Жиддадаги Aramco нефт компанияси объектига қилинган ҳужум оқибатида катта ёнғин келиб чиқди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026