Ўзбекистон | 08:48 / 26.03.2022
7423
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон икки ойда 164 минг тонна мева ва сабзавотларни хорижга сотди
Ўзбекистон 2 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 113,7 млн долларга тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган.
Январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна;
- сабзавотлар – 100,4 минг тонна;
- қалампир – 2,6 минг тонна;
- помидор – 12,5 минг тонна;
- узум – 9,5 минг тонна;
- майиз – 15,2 минг тонна;
- ерёнғоқ – 4,2 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 337 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024