08:13 / 29.03.2022
12054

Ўзбекистонда Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойини кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Фото: iStock

«Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади», — дейилади идора матбуот хизмати баёнотида.

Аввалроқ, Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиб, 2 майга қадар давом этиши эълон қилинган эди. Қозоғистон тарафи бу қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари идораси билан келишув асосида қабул қилинганини билдирган.

Top