Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков Россия НАТО мамлакатларига ҳужум қилишни режалаштирмаганини айтди
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг НАТОга кириши Россия учун хавотирли.
Фото: РИА Новости
Россия НАТОга аъзо мамлакатларга зарба бериш ёки уларнинг ҳудудига бостириб киришни режалаштирмаган, агарда бунга мажбур қилишмаса, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Бу ҳақда ўйлашни истамаймиз", - деди у шундай вазият вужудга келиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавобан.
У Россия чегараларида НАТО кучларининг кўпайтирилиши хавотир уйғотаётганини таъкидлади.
Песковнинг сўзларига кўра, Украинанинг алянсга кириши ҳам хавотир уйғотади.
Унинг фикрича, НАТО "ҳамкорлик ва хавфсизлик таъминлайдиган эмас, низо чиқарувчи машина" ҳисобланади.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг алянс кучлари Украинадаги урушга жалб этилиши режалаштирилмаётганини қайд этганди.
Мавзуга оид
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
23:38 / 22.04.2026