Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида инфляция 1,5 фоизгача тезлашди
Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.
Қайд этилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,5 фоизга етди.
2022 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,5 фоизга ошди.
Маълум қилинишича, шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 1,1 фоиз ва аҳолига пулли хизматлар 0,4 фоизга ошди.
Бундан олдин февраль ойида товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлашганди.
Февраль ойида йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 9,7 фоизга етган.
Мавзуга оид
11:29 / 28.02.2026
2025 йилда “парковка” хизматлари нархи 15,5 фоизга ошди
13:21 / 25.02.2026
Статистика: яшаш ва овқатланиш хизматлари бозорида икки хонали ўсиш
12:39 / 25.02.2026
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат ишлаб чиқариш: энг катта улуш Тошкент шаҳрида
07:36 / 25.02.2026