Жамият | 10:50 / 02.04.2022
14717
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тиббиёт ходимлари тунда кўча тозалашга мажбурланди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида тиббиёт ходимлари тунда кўча тозалашга мажбурлангани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Муносабатда маълум қилинишича, вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан Қарши туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилган.

Ўрганиш давомида Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи қўл остидаги ходимларни атрофни тозалаш ишларига мажбур қилгани ҳолати аниқланган.

Шу сабабли Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилган.

Аввалроқ Нукусда ҳамширалар уйларни оқлашга жалб қилинганди. Яккабоғ туманида тиббиёт ходимлари туғуруқхона ҳовлисини тозалашга мажбурланганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид