Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда божхоначилар томонидан уч ойда 201 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди
Январ-март ойларида вилоятдаги божхона постларида ноқонуний олиб ўтишга уринилган 1,5 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқарма томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида 306,6 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилган. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 311,1 млрд сўм имтиёзлар берилган. Имтиёз асосан транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда маиший-техника каби товарларга қўлланган.
Ўтган уч ойда вилоятдан 25 га яқин чет давлатга 119,4 млн долларлик товарлар экспорт қилинган. Экспортга йўналтирилган товарларнинг асосий қисмини табиий қазилмалар, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, калава ип, тўқимачилик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилмоқда.
Шунингдек, январ-март ойларида божхона постларида 201 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, далилий ашё сифатида 1,5 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган. Ушбу ҳолатлар бўйича 13,6 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026