Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг Буча шаҳридаги воқеаларга муносабат билдирар экан у ерда содир бўлган ишларни ҳарбий жиноят деб атади.
«Россиялик ҳарбийлар чиқиб кетгач, ўликлар кўчада қолган. Тинч аҳоли вакиллари совуққонлик билан қатл қилинган, баъзи жасадларнинг қўли орқага қилиб боғланган. У ерда бўлган ишлар оз эмас, кўп эмас, айнан ҳарбий жиноятдир. Масъулиятли давлатлар айбдорларни жазолаш учун бирлашиши керак», деган Байден.
Байден Бучадаги воқеалар ҳақида АҚШ касаба уюшмалари фаоллари билан учрашувда гапирди. CBS эълон қилган видеода англаш мумкинки, Байден Киев яқинидаги Буча шаҳрини Бука деб талаффуз қилган.
АҚШ президентининг айтишича, украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкин: «Россия урушда аллақачон муваффақиятсизликка учраб бўлди. Уруш узоқ давом этиши мумкин. Биз Украинани, украин халқини ва эркинлик учун курашни қўллашда давом этамиз», деган Байден.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026