Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Псковлик 60 нафарга яқин ҳарбий хизматчи Украинада жанг қилишдан бош тортди
Бу биринчи ҳолат эмас.
Псковдан бўлган 60 нафар атрофидаги ҳарбий хизматчи Украина ҳудудига ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун боришдан бош тортган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда «Псковская губерния» хабар тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, урушнинг илк кунларида улар Беларус ҳудудига юборилган, аммо кейин Псковдаги доимий манзилларига қайтишган. «Ҳозирда уларнинг кўпчилиги ишдан бўшатилган, аммо айримларига жиноий иш очилиши билан таҳдид қилинмоқда», — дея ёзади «Псковская губерния».
ОАВда бунгача ҳам шу каби ҳолатлар ҳақида хабар берилганди. Дастлаб Краснодар ўлкаси Росгвардиясининг 12 жангчиси Украинага боришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалганди, кейин Хакасия Росгвардиясининг 11 жангчиси, Қримдаги денгиз пиёдаларининг 80 нафарга яқини, Калининграддаги шартнома асосидаги ҳарбийлар ҳамда Жанубий Осетия ҳарбий хизматчиларининг 300 нафарга яқини Украинада жанг қилишга рози бўлмагани маълум бўлганди.
Юрист Максим Гребенюк, «Военный омбудсмен» лойиҳаси муаллифи «Медиазона» билан суҳбатда Россия регионларидан бирида 500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи урушга боришдан бўйин товлагани ҳақида айтган.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026