Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳудудида тиббиёт кластерлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш ҳамда тиббиёт кластерлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳудудида тиббиёт кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Қуйидагилар тиббиёт кластерининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
а) Тошкент вилояти тиббиёт кластери:
- касалликлар асосий йўналишлари (режали хирургия, терапия, кардиология, оториноларингология ва бошқалар) бўйича ихтисослаштирилган, аҳолининг юқори технологияли диагностика, даволаш ва профилактика тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
- вилоят тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари жорий этилишини методик таъминлаш;
- беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
- беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
- туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
- маъмурий ҳудуд даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
- аҳолининг умумий касалланиши ва ўлимини, меҳнатга қобилиятини йўқотган ҳолда касалланишини, ногиронлигини ўрганиш;
- кластерларни рақамлаштириш, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар интеграциясини йўлга қўйиш, шифокор ва ҳамширалар таркибидан IT тизимида малакасини мунтазам ошириш орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
б) Тошкент вилояти ҳудудий тиббиёт кластерлари:
- ягона ташкилий-методик раҳбарликни ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилишни таъминлайдиган соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг замонавий ташкилий тузилмасини яратиш;
- даволаш-профилактика, санитария-маърифий тадбирларни реабилитация қилувчи тиббий хизматларни амалга оширишда оилавий шифокор пунктларига, оилавий поликлиникаларга ва бошқа тиббиёт муассасаларига методологик ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасини ташкил этиш;
- аҳолига сифатли, дастлабки амбулатория-поликлиника ёрдамини кўрсатиш;
- дастлабки шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни, беморларни стационар даволашни, шунингдек оилавий шифокор пунктларига, оилавий поликлиникаларга ва туман (шаҳар)даги бошқа тиббиёт муассасаларига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
- касалликларнинг, энг аввало, юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини ҳамда таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
- беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда диагностика ва даволаш стандартларини жорий этиш, шунингдек туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари томонидан уларга риоя этилишини назорат қилиш;
- аҳоли ўртасида оилада тиббий маданиятни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш;
- тиббиёт кадрларини жой-жойига қўйиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам ҳажмини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
- аёллар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш;
- замонавий талабларга жавоб бера оладиган ва илғор технологияларни эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ҳамда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш;
- соғлом фарзандларнинг туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш.
Тиббиёт кластерларида аҳолига тиббий хизматлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кафолатланган пакет доирасида бепул, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Нурафшон шаҳрида вилоят кўп тармоқли тиббиёт кластерини ташкил этиш учун Нурафшон шаҳри ҳудудида 8 гектар ер майдони ажратиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026