Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неҳаммер Австрия Россия газига эмбарго қўйилишига қарши чиққанини айтди
Канцлернинг сўзларига кўра, санкциялар Евроиттифоқдан кўра Россияга кўпроқ зарар етказиши керак.
Фото: AP
Австрия Россия газига эмбарго қўйилишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Неҳаммер маълум қилди.
Канцлернинг сўзларига кўра, Вена Россияга нисбатан санкциялар сиёсатини қўллаб-қувватлайди, аммо санкциялар Евроиттифоқдан кўра Россияга кўпроқ зарар етказиши керак деб ҳисоблайди.
«Газга эмбарго қўйилишига қарши чиқаётган биргина Австрия эмас. Бошқа томондан, Австрия ЕИ аъзолари ва Россияга қарши санкциялар тарафдори. Бироқ санкциялар Евроиттифоқдан кўра Россияга кучлироқ зарба бериши керак», - деди Неҳаммер.
У Еврокомиссия ва Евроиттифоқ кенгаши Россия нефтига эмбарго жорий этиш имкониятини муҳокама қилаётганини, аммо газдан воз кечиш алоҳида масала эканини айтди.
Неҳаммер Австрия Россия газига қарамликдан қутулиш тарафдори эканини таъкидлади.
«Бироқ ҳозир бунинг имкони йўқ. Вақт керак», - деди у.
Мавзуга оид
23:30 / 11.03.2026
Макрон G7 етакчилари Россиядан санкцияларни олиб ташламасликка келишиб олганини айтди
19:13 / 11.03.2026
Россия хорижда қўшин қўллаш учун асосларни кенгайтириши мумкин
15:45 / 11.03.2026
Кошта Россияни Эрон билан урушнинг ягона “ғолиби” деб атади
15:44 / 11.03.2026