Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисида қайси русумдаги автомобиллар сони энг кўплиги маълум бўлди
Мамлакат фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп экани ҳақида маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони бўйича “Nexia” етакчилик қилмоқда - 687 164 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- “Damas” - 478 270 дона;
- “Lacetti” - 334 334 дона;
- “Cobalt” - 331 728 дона;
- “Matiz” - 296 442 дона;
- “Spark” - 281 811 дона.
Бундан олдин Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобил Хитойдан олиб келингани хабар берилганди.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 3 436 та автомобил.
Мавзуга оид
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
11:10 / 17.06.2026
Ўқиш мақсадида чет элга чиққанлар сони камайди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:22 / 14.06.2026