Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Matiz билан тўқнашган юк машинаси ағдарилиб кетди
Matiz ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаганда тез келган юк машинаси уни уриб юбориб, ўзи ағдарилиб кетган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 14 апрель куни соат 07:40 ларда, М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган 1070-километрида Matiz ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган вақтда, унинг ортидан ҳаракатланиб келган 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк машинасини тўхтатишга улгурмасдан Matiz’нинг орқа томонига келиб урган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва юк машинаси ағдарилиб кетган. Matiz эса йўлнинг ўнг томонига пастликка тушиб кетган. Мазкур ЙТҲда ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда тез ҳаракатланиб юк машинаси остига кириб кетган Lacetti ҳайдовчиси вафот этган, унинг икки йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026