Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Россия кўмири импортига эмбарго жорий этди
Россия ва Беларусдан кўмир ва кокс импорт қилиш ҳамда уларни Полша ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланади.
Полша Россиядан кўмир етказилишига эмбарго жорий этди. 14 апрел куни мамлакат президенти Анжей Дуда бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.
Қонунга мувофиқ, Россия ва Беларусдан кўмир ва кокс импорт қилиш ҳамда уларни Полша ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланади.
Шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаган юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари музлатилиши кўзда тутилмоқда. Санкцияларни бузган шахсларга 20 млн злотий (4,3 млн евро) миқдорида жарима солинади.
Анжей Дуда имзолаган қонун билан Россиянинг Украинага ҳужуми рамзларидан фойдаланиш ҳам тақиқланган.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026