Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда боғча тарбиячилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди
Боғча директори ходимларни меҳнат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбур қилган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Миришкор туманида жойлашган боғчадаги ҳолат ўрганилган.
Ўрганишда Миришкор туман 17-сонли ДМТТ директори муассасанинг тарбиячи ва бошқа ходимларини иш вақтида гул экишга чиқариб, улардан меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилгани ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли ДМТТ директорига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан жарима жазоси қўлланган.
Аввалроқ Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилинганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
19:37 / 04.06.2026