Ўтган 3 ойда хориждан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маълум қилинди
2022 йилнинг январь-март ойларида чет элдан Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажми 3 фоизга ошган.
2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга чет элдан 1,47 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан таққосланганда, 3 фоизга кўп.
Шунингдек, январь-март ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 2,11 млрд доллар миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоиз (585 млн доллар) кўп хорижий валюта сотиб олинган. Ўз навбатида, ушбу муддат давомида тижорат банклари томонидан 1,73 млрд доллар (ўсиш 69 фоиз) миқдоридаги чет эл валютаси сотилган.
«Бугунги кунда тижорат банкларида Золотая Корона, Western Union, Contact, MoneyGram, Migom, Unistream, RIA Money Transfer, Азия-Экспресс, Intel Express, UPT каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишлаб турибди», дейилади Марказий банк хабарида.
Жисмоний шахсларда хориждан келиб тушган пул маблағларини ўз хоҳишларига кўра чет эл валютасида ёки миллий валютада олиш имкониятлари мавжуд.
Маьлумот учун, 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этган, бу кўрсаткич 2020 ва 2019 йиллар билан солиштирилса, 34 фоизга кўп.
Аввалроқ, Жаҳон банкининг прогнозларида Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши сабаб Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқариши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:05 / 12.09.2024
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15:30 / 09.09.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 39 млрд долларга етди. Бу – рекорд кўрсаткич
17:04 / 05.09.2024
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой энг кўп олтин харид қилган давлатлардан бири бўлди
16:07 / 22.08.2024