Ўзбекистон | 07:54 / 18.04.2022
25205
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч киши ёниб кетди

Nexia-3 машиналари тўқнашуви оқибатида улардан бирида ёнғин содир бўлган ва унинг ҳайдовчиси ҳамда икки йўловчиси ёниб кетган.

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 14 апрел куни 4Р-102 автомобил йўлининг Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-3 машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган Nexia-3 машинаси билан тўқнашган.

Тўқнашув пайтида машиналардан бирида ёнғин содир бўлган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси О., йўловчи сифатида кетаётган 23 ёшли йигит Қ. ва унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи А.Ю. машина билан бирга ёниб кетган ва оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ 2022 йил 3 апрел куни Термиз шаҳрида учта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳам Cobalt ва унинг йўловчиси ёниб кетганди.

Мавзуга оид