Ўзбекистон | 12:21 / 20.04.2022
25510
1 дақиқада ўқилади

Президент Қашқадарёга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари алмашди. Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Алишер Қодиров вилоят ҳокими биринчи ўринбосарига айланди. Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткир Қодиров Қашқадарё ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид