Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Март ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг март ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 8 405 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- “Damas” - 8 046 дона;
- “Lacetti-Gentra” - 7 099 дона;
- “Nexia T-250” - 3 670 дона;
- “Spark” - 1 604 дона.
Бундан олдин Ўзбекистон аҳолисида қайси русумдаги автомобиллар сони энг кўплиги маълум бўлганди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони бўйича “Nexia” етакчилик қилмоқда - 687 164 дона.
Мавзуга оид
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
11:10 / 17.06.2026
Ўқиш мақсадида чет элга чиққанлар сони камайди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:22 / 14.06.2026