Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А Серия. «Интер» «Рома»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди, Шомуродовдан ассист
Италия А Серияси 34-тури доирасидаги марказий ўйин Миланда «Интер» ва «Рома» ўртасида ўтди.
«Сан-Сиро»даги баҳсда мезбонлар Думфрис, Брозович, Мартинеснинг голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтиришди – 3:0.
78-дақиқада эса Элдор Шомуродов Абраҳам ўрнига майдонга тушиб, 85-дақиқада Мхитаряннинг голига ҳаммуаллифлик қилди – 3:1.
Натижада, «Интер» очколари сонини 72тага етказиб, «Милан»ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга кўтарилди. «Рома» эса 58 очко билан ҳозирча 5-ўринда қолди.
А Серия. 34-тур
Интер – Рома 3:1
Голлар: 1:0 – 30 Думфрис, 2:0 – 40 Брозович, 3:0 – 52 Мартинес, 3:1 – 85 Мхитарян.
Интер – Ҳанданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Бастони, 64), Перишич (Гозенс, 72), Брозович (Гальярдини, 72), Чалханўғлу, Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 82).
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 78), Мхитарян, Сержиу Оливейра (Бове, 80), Пеллегрини (Верету, 64), Эль-Шаарави (Карлес Перес, 64), Абраҳам (Элдор Шомуродов, 78).
Огоҳлантиришлар: Манчини (36), Брозович (45), Сержиу Оливейра (79).
Мавзуга оид
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026