Ўзбекистон | 07:46 / 23.04.2022
9993
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсад қилинган.

2022 йил 3, 4, 5 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида 767/768-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. 

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид