Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон картошка импортини оширди
Картошка импорти қарийб 70 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 10 та давлатдан қиймати 38,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 223,8 минг тонна картошка импорт қилган.
Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 70 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 172,2 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 20,1 минг тонна;
- Россия – 13,3 минг тонна;
- Қирғизистон – 7,5 минг тонна;
- Эрон – 5,4 минг тонна;
- Афғонистон – 4 минг тонна;
- Беларусь – 631,6 тонна;
- Нидерландия – 595 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026