10:14 / 04.04.2022
6050
Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келинмоқда 

Картошка импорти қарийб 42 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: pxhere.com

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган. 

Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 91,3 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
  • Эрон – 5,2 минг тонна;
  • Россия – 4,4 минг тонна;
  • Қирғизистон – 4,3 минг тонна;
  • Афғонистон – 4 минг тонна;
  • Беларусь – 631,6 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон икки ойда 164 минг тонна мева ва сабзавотларни хорижга сотгани маълум қилинганди.

Top