Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умрзоқов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқот қилди
28 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Россия ТИВ
Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ, ШҲТ ва умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни президент фармонига асосан Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг вазифаларини бажариш ҳам юкланган.
Мавзуга оид
13:59 / 21.01.2026
«Қоидаларни ‘коллектив Ғарбʼ эмас, унинг битта вакили ёзмоқда» – Лавров АҚШ, НАТО ва Трамп ҳақида
11:54 / 21.01.2026
Лавров Россиянинг Қримни қўшиб олишини АҚШнинг Гренландия бўйича режалари билан таққослади
10:15 / 30.12.2025
Лавров Украинани «Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилиш»да айблади. Бу ҳақда нималар маълум?
17:00 / 28.12.2025