Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия АЭС қуриш тўғрисида Россия билан тузилган шартномани бекор қилди
Шартнома «RAOS Project томонидан узоқ тўхталишлар ва унинг лойиҳани амалга ошириш салоҳияти мавжуд эмас»лиги сабабли бекор қилинган.
Фото: ТАСС
Финландиянинг Fennovoima лойиҳа компанияси «Росатом» таркибига кирувчи RAOS Project фин компанияси билан «Ханхикиви-1» АЭС қурилиши тўғрисида тузилган шартномани бекор қилди.
Шартнома «RAOS Project томонидан узоқ тўхталишлар ва унинг лойиҳани амалга ошириш салоҳияти мавжуд эмас»лиги сабабли бекор қилинган.
Fennovoima хабарида қайд этилишича, Украинадаги ҳарбий низо ишлар боришини қийинлаштирган.
«Росатом» ва Fennovoima 2013 йилда «Ханхикиви-1»ни қуриш тўғрисида шартнома имзолаганди. Лойиҳанинг 34 фоизи Россия корпорациясига, қолган 66 фоизи финландиялик акционерларга тегишли. АЭС қуввати— 1,2 ГВт, қурилиш қиймати 7–7,5 млрд евро атрофида баҳоланган.
Мавзуга оид
11:53
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
09:07