Тожикистондан келган поездда яшириб қўйилган опий партияси топилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан поезд вагонида наркотик топилди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.
Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бекобод-темирйўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистондан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибида бўлган вагонлар белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилган.
Жараёнда, қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонлардан бирининг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асосининг ғовагида қора рангли полиэтилен пакет борлиги аниқланган.
Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 килограмм 949 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
Жаҳон | 21:25
-
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи
Жаҳон | 21:22
-
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида
Ўзбекистон | 21:20
-
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
Фан-техника | 21:02
Мавзуга оид

17:31 / 15.01.2025
Тожикистондан Ўзбекистонга 20 кгдан ортиқ опий олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди

16:34 / 17.11.2024