Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин БМТни Исроилга босим ўтказишга чақирди
Таъкидланишича, Фаластин ерларида кескинликнинг кучайишига Нафтали Беннет бошчилигидаги Исроил ҳукумати жавобгар ҳисобланади.
Фото: Reuters
Фаластин ҳукумати БМТни фаластинликларга қарши зўравонликлар сабабли Исроилга босим ўтказишга чақирди.
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги Исроил кучларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, мутаассиб яҳудийларнинг Ал-Ақсо масжидидаги фитналари ва Исроил байроғи остида ибодат қилишга чақириқларини қоралади.
«Фаластин ҳудудидаги бузғунчиликлар, зайтун дарахтларининг кесилиши, фаластинлик чўпонларга қилинган ҳужумлар ва Силван шаҳрида синагога қурилиши Исроилнинг кескинликни кучайтириш ва оккупацияни давом эттиришга уринишини билдиради», - дейилади Фаластин ТИВ баёнотида.
Баёнотда айтилишича, Фаластин ерларида кескинликнинг кучайишига Нафтали Беннет бошчилигидаги Исроил ҳукумати жавобгар ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:39 / 11.05.2026
«Исроил АҚШ ҳарбий ёрдамига қарамликни тўхтатишни истайди» – Нетаняҳу
14:52 / 10.05.2026
Ливанда Исроил зарбаси оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
12:17 / 05.05.2026