Энг кўп молиявий зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар маълум бўлди
Энг катта молиявий зарар билан ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатида яна “Ўзтрансгаз” биринчи бўлди, компания 2021 йилни 2,5 трлн сўм зарар билан якунлаган. Рўйхатда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клублари ҳамда хориж компаниясига ишончли бошқарувга берилган “Ангрен ИЭС” ва “Янги Ангрен ИЭС” ҳам бор.

Фото: Ўзтрансгаз
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2117 тани ташкил этади. Улардан 347 таси бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Давлат иштирокидаги энг кўп зарар кўрган корхоналар
2021 йилда 20 та корхона умумий ҳисобда 6 трлн сўм зарар кўрган. Улардан энг кўп зарар кўрган 10 таси қуйидагилар:
- “Ўзтрансгаз” АЖ — 2,5 трлн сўм;
- “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ — 2,1 трлн сўм;
- “Тошиссиқсувқуввати” ДУК — 534,3 млрд сўм;
- “Янги Ангрен ИЭС” АЖ — 304 млрд сўм;
- “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ — 127,6 млрд сўм;
- “Ангрен ИЭС” АЖ — 87,6 млрд сўм;
- “Ангрен иссиқлик энергияси корхонаси” ДУК — 68,3 млрд сўм;
- “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК — 53,6 млрд сўм;
- “Ўзавтотранс сервис” МЧЖ — 51,5 млрд сўм;
- “ФК Бунёдкор” МЧЖ — 37 млрд сўм.
Иқтисодчи Отабек Бакиров энг кўп зарар кўрган корхоналар ўнлигида Ангрен ва Янги Ангрен иссиқлик электр станциялари ҳам борлигига эътибор қаратиб, улар “Central Asia Energy” МЧЖга ишончли бошқарувга берилганини эслатди. Бу компанияга Қозоғистонда рўйхатдан ўтган “Gornie raboti” эгалик қилади.
Давлат иштирокидаги энг кўп даромад кўрган корхоналар
Ўтган йили 20 та энг кўп даромад кўрган корхоналарнинг умумий фойдаси 23,7 трлн сўмни ташкил этган. Улардан энг юқори даромадли 10 таси қуйидагилар:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК — 10,6 трлн сўм;
- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 5,3 трлн сўм;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 3,3 трлн сўм;
- “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ — 1,4 трлн сўм;
- “Навоийазот” АЖ — 779,8 млрд сўм;
- “Ўзбектелеком” АЖ – 473, 9 млрд сўм;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” – 400,3 млрд сўм;
- “Фарғонаазот” АЖ — 348,8 млрд сўм;
- “Агрокластер” МЖЧ – 194,8 млрд сўм;
- “Товар-хомашё биржаси” АЖ 140,1 млрд сўм фойда кўрган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?

11:21 / 23.04.2025
UzAuto Motors хусусийлаштирилади. 3,4 миллиард долларга қурилган GTL заводи ҳам

09:49 / 23.04.2025
2025 йилда 30 триллион сўмлик давлат активлари сотилади

14:08 / 14.04.2025