Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон расман Франция президенти лавозимига киришди
Президент сайловида Эммануэл Макронга сайловчиларнинг 58,55 фоизи овоз берган.
Париждаги Елисей саройида Франция президентлигига иккинчи муддатга сайланган Эммануэл Макроннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Макрон расман беш йил муддат президентликка киришди. Маросим вақтида мамлакат конституцион кенгаши раиси Лоран Фабиус яна бир бор президент сайлови натижаларини эълон қилди.
France 24 журналистларининг фикрича, иккинчи марта президентликка сайланган Макрон қатор муаммоларга дуч келади. У мамлакатдаги инфляция муаммосини ҳал қилиши лозим. Шунингдек, пенсия ислоҳоти масаласини бартараф қилиши керак.
25 апрел куни Франция президенти сайлови иккинчи босқичи натижалари маълум бўлди. Макронга сайловчиларнинг 58,55 фоизи овоз берган.
Мавзуга оид
09:25
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026