Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фото: t.me/e_turdimov
Баҳодир Қодиров Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Баҳодир Қодиров 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси, Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, Қашқадарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Баҳодир Қодиров ушбу тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
08:50 / 18.12.2025
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
14:05 / 17.12.2025
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
08:00 / 16.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг опий фош этилди
22:08 / 13.12.2025