Шимолий Корея коронавирус аниқланганини тан олди. Бу нимани англатади?
КХДРда коронавирус сабаб 25 млн аҳолининг ҳаёти хавф остида қолди. Мамлакатда тиббий хизмат аҳволи ёмон, ҳеч ким вакцина ҳам олмаган, қолаверса, озиқ-овқат таъминоти ҳам қониқарли эмас. Бу оғир вазиятда чегаралари бутунлай ёпиқ бўлган Шимолий Корея хориж давлатлари ёрдамини кутаётгани тахмин қилиняпти.

12 май куни Шимолий Корея ҳукумати Пхеньянда коронавируснинг “омикрон” вариантига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланганини хабар қилди – коронавирус 8 май куни тест топширган одамларда аниқланган.
Шундан кейин бутун мамлакатда “максимал фавқулодда ҳолат” жорий этилиб, локдаун эълон қилинган. Жума куни маҳаллий нашрлар касаллик пойтахтдан ташқаридаги ҳудудларга ҳам тарқалганини тан олди. Бир кунда 18 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланган, илк қурбонлар бор: 6 киши вафот этган.
Шунингдек, мамлакатда апрел ойи охиридан сабаби “номаълум безгак” ҳам тарқала бошлаган. Бу касаллик 350 минг кишида аниқланган, 188 мингга яқин киши карантинга ётқизилган, 162 минг киши даволаниб чиққан. Ҳозирча “номаълум безгак” дейилаётган бу касаллик Covid-19 билан алоқадорлигига аниқлик киритилмаган.
Шимолий Корея нега коронавирусни расман тан олди?
Таҳлилчиларнинг фикрича, пандемия бошланганидан 2 йил ўтиб, ниҳоят коронавируснинг расман тан олиши Шимолий Кореянинг мисли кўрилмаган эпидемия ичида қолганини англатади.
Мамлакатнинг 25 млн аҳолисининг ҳаёти вакцинация қилинмагани ва ғариб тиббий хизмат туфайли хавф остида.
Шимолий Корея шу пайтга қадар халқаро ҳамжамият етказиб бермоқчи бўлган вакциналарни бутунлай рад этган ва коронавирус тарқалгани сабаб 2020 йилдан чегараларини бутунлай ёпган.
Мамлакатда эпидемия бошлангач, президент Ким Чен Ин тиббиёт марказига ташриф буюриб, коронавируснинг миллий миқёсда тарқалишини ўрганди ва ҳолатни “фавқулодда содир бўлган тиббиёт инқирози” деб атади. Қолаверса, у то шу даврга қадар биринчи марта телевидениеда ниқоб таққан ҳолда кўриниш берди.

Энди нима бўлади?
Шимолий Корея учун коронавируснинг ўзи энг катта хавф бўлмаслиги мумкин. Аксинча, локдаун одамларга касалликдан ҳам кўпроқ зарар келтириши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Ҳукуматнинг вирусга қарши курашиш сиёсати туфайли мамлакат 2 йилдан буён дунёдан узилган ҳолда яшаб келмоқда. Бу эса тиббий воситалар ва озиқ-овқат танқислигининг юзага чиқишига сабаб бўлган.
Ҳали мамлакатда локдаун қай даражада қаттиқ бўлиши, одамлар уйларига мажбуран қамаб қўйилиши мумкинлиги ҳақида бирор аниқ далил йўқ.
Ким Чен Ин баъзи секторлар ишлашини хоҳлаши мумкин. Бироқ аҳолининг кўп қисми тирикчилик қиладиган бозорлар ёпилиши, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш чекланиши ва натижада одамлар омон қолишлари учун зарур бўлган бирламчи маҳсулотларни олишда қийинчиликларга учраши мумкин.
Коронавируснинг Шимолий Корея бўйлаб кенг миқёсда авж олиши четдан келиши мумкин бўлган озиқ-овқат ва бошқа турдаги таъминотнинг мамлакатга киришини янада қийинлаштириши, иқтисодиётни ҳозиргидан ҳам оғирроқ аҳволга солиши мумкин.
Мамлакат дунёга очиладими?
Коронавирусга оид рақамларни илк бор эълон қилиш Шимолий Кореянинг ва ниҳоят, ташқи ёрдамларни қабул қилишга тайёрлигини англатиши мумкин деб ҳам ҳисоблашмоқда. Лекин ҳозирча булар фақат тахмин, мамлакат ташқи дунёдан ёрдам сўраб мурожаат қилганича йўқ.
Илк ҳолат эълон қилингач, Жанубий Корея гуманитар ёрдам таклиф қилган, бироқ ҳали Пхеньян бунга жавоб қайтармаган.
АҚШда эса ҳали Шимолий Кореяга COVID-19 вакциналарини етказиб бериш режаси йўқ. Бироқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг маълум қилишича, АҚШ КХДР халқига ёрдам беришга қаратилган халқаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Reuters'нинг ёзишича, баъзи таҳлилчилар Шимолий Корея билан вакцина дипломатиясини йўлга қўйиш орқали ядро қуроллари ва баллистик ракеталар синови билан боғлиқ тенденцияларни ҳам юмшатиш имкони бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
"Агар Корея давлатлари аро ҳамкорлик амалга ошса, бу кескинлик бартараф этилиб, музокаралар қайта бошланишига ёрдам бериши мумкин. Охир-оқибат гуманитар алмашувлар ва ажралган оилаларнинг ярашуви ҳам содир бўлиши мумкин", дейди Жанубий Кореянинг Сежонг институти Шимолий Корея тадқиқотлари маркази директори Чеонг Сеонг Жанг.
Бироқ ёрдамнинг сиёсийлашуви Шимолий Кореяни ташқи дунёдан кўмак олишда иккилантириб қўйиши мумкин. Лекин коронавирус тезлик билан тарқалса, яккаланишдан фойда чиқмаслиги аниқ.
Мамлакат бу пайтгача ҳатто COVAX дастурининг вакциналарини ҳам рад этган. Қолаверса, масаланинг яна бир томони бор: хориждан Шимолий Кореяга вакциналар юборилгани билан, уни сақлаш учун инфраструктура: махсус музлатгичлар, узлуксиз энергия ҳам йўқ.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

22:14 / 09.06.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан-тўғри темирйўл қатновлари йўлга қўйилади

20:41 / 08.06.2025
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди

11:35 / 05.06.2025
КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

17:55 / 25.05.2025