12:06 / 16.05.2022
9143

Мария Строеванинг "Муваффақият кимёси"

Фото: Beeline Uzbekistan

Афсонага кўра, Дмитрий Менделеев тушида кимёвий элементлар жадвалини кўрган. Омадми, ёки тасодифми? Асло йўқ: бунинг олдида буюк олимнинг узоқ давом этган машаққатли меҳнати туради. Мундоқ олиб қарасангиз, бизнинг ҳаёт йўлларимиз ҳам тасодифий эмас. Баъзида одам бошқа ишни орзу қилмайдиганга ўхшайди, лекин уни топганида, у ҳақиқий драйвни айнан шу жойда бошдан кечириши мумкинлигини англаб етади. Бу Beeline Uzbekistan брендини ривожлантириш ва маркетинг коммуникациялари хизматининг раҳбари Мария Строеванинг йўли. У компанияга ўзи учун кутилмаганда келган, дейиш мумкин. Лекин у мутлақо ўз жойига тушгани аниқ эди. Компаниянинг 15 йиллиги муносабати билан у энг яхши ходимлардан бири сифатида олтин нишонга сазовор бўлди. Демак, бу воқеаларнинг барчаси шунчаки тасодиф бўлмаган.

Тақдирли сайт

Кўп ҳолларда, масалан, дўконга бориш бутун ҳаётингизни ўзгартирадими? Ундай бўлмаса керак. Аммо Мария Строевада шунга ўхшаш нарса бўлган. Бутун воқеа у уйдаги Интернет-провайдерини ўзгартиришига қарор қилганидан бошланган. Маълумот олиш учун у шунчаки beeline.uz сайтига кирган ва тасодифан бўш иш ўринлари ёрлиғига эътибор қаратган. Ўша пайтда у бренд менежер бўлиб ишлаган, у ишини ўзгартиришни режалаштирмаган ҳам эди, лекин шунчаки қизиқиш уйғонган: Beeline’да кимларни қидиришмоқда экан? Биринчилардан бўлиб рўйхатда маркетинг коммуникациялари гуруҳининг раҳбари лавозимига ваканция турар эди. Қизиқувчанлик туфайли Мария шаблон анкетасини тўлдирди. Ўша куниёқ телефон жиринглаб, уни суҳбатга таклиф қилишгани уни роса ҳайратлантирган!

Мария ўша интервьюни ҳеч қачон унутмайди: у нафақат тўрт соат давом этган, балки маҳаллий раҳбарлардан ташқари халқаро компаниянинг топ-менежерлари ҳам видеоҳавола орқали боғланишган! Beeline Uzbekistan офисидан фақат кечки соат тўққизда чиқиб кетаркан, Мария уни унчалик юқори бўлмаса-да, ҳар ҳолда раҳбарлик лавозимига таклиф қилишларига ишончи комил эмасди. Бироқ унинг номзоди компанияга тўлиқ мос келди. Ишга қабул қилиш ҳақидаги қарор эртаси куни чиққан. “Ўшанда мен маош ҳақида, ҳар бир ходим компаниямизга ишга келганида оладиган баъзи имтиёзлар ҳақида ўйламаган ҳам эдим. Фикрларим фақат бир нарсада эди: улар мени чақиришди, демак мен кўп нарсага қодирман! – дея Мария Строева ўша ондаги ҳис-туйғуларини эслайди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Айтганча, Мариянинг биринчи иш куни ҳам ғайриоддий тарзда ўтди. Тўғрироғи, бу биринчи иш оқшоми бўлган. Олдинги жамоадан ишларни қабул қилиш учун у офисга соат 18:00 дан кейин келар эди — кун давомида эса у эски жойда «ишларни тугатиши» керак эди. Аммо 2011 йилнинг 22 сентябр кунида Мария расман Beeline Uzbekistan ходимига айланган.

Фото: Beeline Uzbekistan

Вақт ўзича ўтганда

Мария Строева Beeline’га гуруҳ раҳбари лавозимида қўшилди. Аммо жамоага эндигина келиб қўшилган ва ўша пайтда жиддий бошқарув тажрибасига эга бўлмаган одам учун бу нимани англатади? Авваламбор барча жараёнларга ўзи киришиши, ўз хатти-ҳаракатлари туфайли муҳим лойиҳаларни секинлаштирмаслиги учун қандай ишлашни ўрганиши керак эди. Бу “глобал тартибсиз” иш куни даври эди, чунки доим офисда кечгача қолиб кетишга тўғри келган. Аммо қатъият ва, албатта, ҳамкасбларнинг ёрдами ўз ишини қилди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Севимли «болаларим»

Янги тарифлар, қўшимча хизматлар, абонентлар учун aksiyalar... “Beeline Uzbekistan” маркетинг жамоаси бозорга қанча маҳсулот чиқарганини ҳисоблаш қийин. Ва ҳар бир лойиҳа ўзига хос акция билан бирга бўлди. Энг яхши ёки энг ёрқин лойиҳани ажратиб кўрсатса бўладими? Мария буни принципиал жиҳатдан рад этади: “Бу болаларнинг қайси бири энг севимли эканини айтишга ўхшайди. Барчаси севимли! Ҳар сафар ишингизга 100% ўзингизни бағишлайсиз”.

Бундай фикр субъектив бўлиб туюлиши мумкин, аммо маркетинг иш фаолиятини баҳолашнинг аниқ тизимига эга. Ҳар бир лойиҳа аналитик тадқиқотлар билан бирга олиб борилади, ҳамма нарса ўлчанади: мижозларнинг маҳсулот ҳақидаги тасаввурлари, уларнинг ижодкорлик ҳақидаги тушунчаси, медиа-кампанияларнинг самарадорлиги, бошланган реклама акцияларининг даромадга таъсири. Шундай қилиб, Мария Строевага олтин мукофот жуда объектив мезонлар бўйича топширилди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Фан ва санъат

 Албатта, ҳаёт фақат ғалаба ва қувончлардан иборат эмас. Мария ҳам қийин босқични бошдан кечирган: унинг энг яқин инсонининг касаллиги олти йил давом этган, том маънода ҳар куни унинг саломатлиги учун курашда ўтган. Ҳар қандай вазиятда жамоа енгиш учун ёрдам берган. “Мен ҳамкасбларим ва раҳбарларимдан чексиз миннатдорман. Мен уларнинг бирортасини ҳам номини алоҳида таъкидламайман, чунки бу қолганларга нисбатан нотўғри бўларди. Лекин ҳозир ким ҳақида гапираётганимни одамларнинг ўзлари тушунади. Сизларга ташаккур, азизларим! Умуман олганда, Beeline’нинг кучли томони шундаки, бизнинг компаниямиз кучли жамоаларни яратишга қодир, бу ерда бошлиқлар ва бўйсунувчилар йўқ – умумий мақсадларга эга ҳамкасблар бор. Ва уларнинг ўз ишларига бўлган умумий муҳаббатидир. Ва сиз ўзингиз ёқтирган нарсани бажарасиз, бу "муваффақият кимёси", дейди Мария Строева.

Фото: Beeline Uzbekistan

Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?

 Маркетинг коммуникацияларида камдан кам дам олиш кунлари иш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмасдан, бизнес почтасига электрон хатлар ёки ZOOM учрашувларисиз ўтади. Аммо Мария учун бу таниш ритм. Унинг сўзларига кўра, фақат бошқа турдаги ишлар бу ишлардан чалғитишга ёрдам беради. Агар у барибир "миясини дам олдиртирмоқчи" бўлса, баъзи ҳийлаларни ишлатади - табиатдаги, тоғлардаги "куч-қувват масканлари"га ташриф буюради. Ёки қизалоғи Саша билан мулоқот қилиб, "ўсмирлик тўлқинига ўтиши" мумкин. "Бу менинг энг ёш дугонам. Унинг севимли машғулотлари, қизиқишлари, суҳбатлари баъзи нарсаларга муносабатимни ўзгартиради. Яна, мен ўзим учун энг яхши эркакнинг севимли аёлиман. Биз бирга бахтлимиз!” — дейди Мария.

Фото: Beeline Uzbekistan

...Ўн йил муқаддам компания ходимлари ўзга юртга кўчиб кетаётган бир ходимни кузатишган. Ҳамкасбларига бирга ўтказган йиллар учун чин дилдан миннатдорчилик билдирганидан сўнг, у табассум билан шуни қўшиб қўйган: "Beeline’дан кейин йўлбарсларни дрессировка қилиш мумкин!" Beeline Uzbekistan’га эндигина ишга келган Мария Строева бу сўзларни абадий эслаб қолган. Энди, шахсий тажрибасига асосланиб, у уларнинг асл маъносини тушунтириши мумкин: “Биз бозорда биринчилардан бўлиб кўп нарсаларни амалга оширамиз. Бу катта жасоратни, баъзан эса таваккал қилиш қобилиятини талаб қилади, гарчи бу хавф ортида ҳар доим аниқ ҳисоб-китоблар турса ҳам. Бир сўз билан айтганда, сиз шундай ишлайсизки, бундан кейин йўлбарснинг қафасига кириш ҳам сиз учун қўрқинчли бўлмайди. Бу кучни ўзимда ҳис қила олганимдан хурсандман. Албатта, бу сизни уйда ўраб турган сокин оилавий бахт эмас, лекин у ҳам – ҳақиқийдир. Ёш ҳамкасбларимга маслаҳатим: ҳаракат қилинг, жасорат қилинг, ўзгаришлардан ва инновацион ечимлардан қўрқманг - шунда сизнинг ишингиз албатта севимли ишга айланади!”

Фото: Beeline Uzbekistan
Top