«Роскомнадзор» Россияда яна 25та сайтни блоклади
Блоклаш Украинадаги урушни тўхтатишга чақирувчи материалларни эълон қилувчи сайт, шунингдек, рус тилидаги Германия янгиликлари бўлган ресурсга таъсир кўрсатди.

Фото: Getty Images
Россия Бош прокуратурасининг талабига биноан 15 май, якшанба куни Россияда яна 25та сайт блокланди. Уларнинг рўйхати «Роскомсвобода» лойиҳаси томонидан эълон қилинган.
Блоклаш Voiny.net ресурсини ҳам четлаб ўтмади. Унинг яратувчилари фикрига кўра, «ресурс ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда Россия ва Украина ўртасида тинчликни тиклаш учун позицияни ифодалашнинг турли усулларини бир жойда тўплайди». Шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб киришини ёритувчи Pogibshieplennyeukraina.com сайти чекланди.
Бундан ташқари, Германия ҳақидаги янгиликларни рус тилида эълон қилувчи Germania.one сайти ва Украинанинг Kramatorsk.info ахборот ресурси блокланди.
Бир кун аввал, 14 май куни «Роскомнадзор» 34та сайтни, жумладан, «Кавказский узел»нинг иккита домени – kavkaz-uzel.ru ва kavkaz-uzel.media’ни чеклашга қарор қилди.
«Роскомсвобода» лойиҳасининг тушунтиришича, блоклашга қарор қилинган ҳаволаларга эга баъзи мақолалар кенгайтирилган HTTPS протоколи орқали реестрга киритилган. Шу сабабли, нафақат мақолаларнинг ўзи, балки уларни жойлаштирган сайтларга ҳам кириш чекланди.
Бундан олдин Украина билан уруш бошланганидан кейин Россияда 3000та сайт блоклангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди
Жаҳон | 22:17
-
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:00
-
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 21:17
Мавзуга оид

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

10:49 / 29.01.2025
Россия 2024 йилда рекорд миқдордаги сайтларни блоклади

09:33 / 20.12.2024
Роскомнадзор «YouTubeʼга қарши чоралар учун асослар»ни эълон қилди

12:58 / 28.09.2024