Ўзбекистон | 16:48 / 18.05.2022
18548
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга музейлар номи эълон қилинди
18 май – Халқаро музейлар куни. Давлат статистика қўмитаси сана муносабати билан, Ўзбекистондаги музейларга оид қатор рақамларни келтирди.
Унга кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этиб, уларга 2021 йил давомида 5 миллион 100 минг киши ташриф буюрган.
Ташриф буюрувчилар сони эса музейлар кесимида қуйидагича кўрсатилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши
- Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши;
- Хивадаги “Ичан-Қалъа” мажмуаси – 211,9 минг киши;
- Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг; киши
- Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши.
Қўмита маълумотида қайд этилишича, бугун мамлакатдаги барча музейларга кириш бепул.
Хабарда шунингдек, ҳудудлар кесимида қанча музейлар мавжудлиги борасидаги маълумотлар ҳам очиқланган. Унга кўра,
- Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
- Андижон вилояти – 2 та;
- Бухоро вилояти – 19 та;
- Жиззах вилояти – 7 та;
- Қашқадарё вилояти – 10 та;
- Навоий вилояти – 6 та;
- Наманган вилояти – 2 та;
- Самарқанд вилояти – 13 та;
- Сурхондарё вилояти – 8 та;
- Сирдарё вилояти – 1 та;
- Тошкент вилояти – 5 та;
- Фарғона вилояти – 17 та;
- Хоразм вилояти – 3 та;
- Тошкент шaҳри – 30 та музей бор.
Маълумот учун, Халқаро музейлар кенгаши 1977 йилдан бери Халқаро музейлар кунини ўтказиб келади.
Мавзуга оид
16:39 / 18.12.2024
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
16:05 / 17.10.2024