Жаҳон | 21:49 / 19.05.2022
13099
1 дақиқада ўқилади

Макрон Украинадаги низо қўшни мамлакатларга ҳам тарқалиши мумкинлигини айтди

Макроннинг сўзларига кўра, Франция «Молдовадаги минтақавий хавфсизлик ва унинг суверенитетига эҳтимолий тажовузлар» билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатади.

Фото: AFP/Getty Images

Франция президенти Эммануэл Макрон Молдова президенти Майя Санду билан учрашуви чоғида Украинадаги низонинг қўшни мамлакатларга тарқалиши хавфи мавжудлигини айтди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди. 

«Яқинда Днестрбўйида содир бўлган воқеалар низо қўшни мамлакатларга тарқалиши мумкинлигини истисно қилмаслик кераклигини кўрсатмоқда»,— деди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, Франция «Молдовадаги минтақавий хавфсизлик ва унинг суверенитетига эҳтимолий тажовузлар» билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатади. Макроннинг айтишича, Украинадаги низо бутун минтақага хавф солади.

18 май куни Молдова президенти Россияни Днестрбўйидан қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди. Унинг қайд этишича, Молдова нейтрал мамлакат ҳисобланади ва бундан буён ҳам ушбу мақомни сақлаб қолмоқчи.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид