Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга электромобиллар импорти 5,2 бараварга ошди
4 ойда 734 та электромобиль импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Megawatt Motors
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган.
Қайд этилишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон асосан Хитойдан электромобилларни импорт қилган – 654 та.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- БАА – 40 та;
- Германия – 17 та;
- Ҳонгконг – 10 та;
- Литва – 6 та;
- Эстония – 2 та;
- Корея – 2 та.
Бундан олдин енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтага ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
12:50 / 10.03.2026
Ўзбекистонда бензин нархи жаҳондаги нефт баҳосига қанчалик боғлиқ?
07:44 / 03.03.2026