Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ухлаб қолиб ЙТҲ содир этган ҳайдовчи ҳалок бўлди
Nexia такси машинаси йўл четига чиқиб кетиб, пастликка қулаган ва бир неча марта ағдарилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 27 май куни 7:05 ларда 4Р-41 Ғаллаорол-Ўсмат автомобил йўлининг Бахмал тумани ҳудудидан ўтган 20-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бахмал тумани Файзобод маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи автокорхоналардан бирига тегишли Nexia такси машинаси билан Бахмал-Ғаллаорол йўналишида кетаётиб ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.
Шундан сўнг машина йўл четига чиқиб кетиб, пастликка қулаган ва бир неча марта ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ Жиззахда бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб пастликка ағдарилган Cobalt ёниб кетганди.
Мавзуга оид
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
17:57 / 17.05.2026
Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
19:01 / 10.05.2026