Ўзбекистон | 10:12 / 31.05.2022
10241
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қатор кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади

Тошкент шаҳрида йўл таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу кунларда Миробод туманининг бир неча кўчалари таъмирланмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу кўчалар:

  • Меҳржон ва Кичик ҳалқа йўли кесишмаси;
  • Кичик ҳалқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
  • Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
  • Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
  • Ойбек ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмаси;
  • Туркистон ва Кичик ҳалқа йўли кесишмаси.

Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид